Стартапларни Европанинг тажрибали менторлари ёрдамида ривожлантиририш имконияти!
Инновациялар Миллий офиси Венгриянинг "Startup Campus" компанияси билан ҳамкорликда Стартап акселерация дастурини эълон қилди.
1 daqiqa o‘qiladi

Инновациялар Миллий офиси Венгриянинг "Startup Campus" компанияси билан ҳамкорликда Стартап акселерация дастурини эълон қилди.
Қайд этилишича, акселератор дастурига қуйидаги соҳалардаги стартап лойиҳалар қабул қилинади:
- Қишлоқ хўжалиги ва ирригация;
- Соғлиқни сақлаш;
- Энергетика;
- Урбанизация.
Шунингдек, акселерация дастурида қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:
- Стартапларни ривожлантириш ва молиялаштиришга тайёрлаш бўйича билимларга эга бўлиш;
- Инновациялар Миллий офиси “coworking” зонаси ва лабораторияларидан фойдаланиш;
- Ўзбекистон ва Венгриялик тажрибали менторлар билан ишлаш;
- Стартапга венчур жамғарма ва инвестор маблағларини жалб қилиш.
Дастур якунида иштирокчиларга махсус сертификат тақдим этилади.
Аризалар жорий йилнинг 25-октябрига қадар қабул қилинади.
Батафсил маълумот учун: +998 93 5618841
Реклама ҳуқуқи асосида



