$
 12694.96
23.12
 13508.71
39.81
 134.66
0.02
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ресурслар поёнига етди. Симптомсиз беморларни уйда даволанишларига рухсат бердик” — Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси

ssv Ҳабибулла Оқилов

Айни дақиқаларда АОКАда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахбороти юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Унда Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов айрим беморларнинг уйда даволаниши бўйича изоҳ бериб ўтди:

“Соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар бугунги кунга келиб поёнига етди, десак муболаға бўлмайди.

Бугун шифохоналарда койка ўринлари тўлган. Барча шифокорлар жалб этилган. Шу боис махсус комиссия билан келишган ҳолда симптомсиз беморларни уйда даволанишларига рухсат бердик.

Афсуски, бошқа сурункали касаллиги бор беморларнинг қанчаси даволана олмагани, қанчаси вафот этаётгани ҳақидаги статискамиз йўқ. Бу ҳақиқат. Бунга кўз юмишимиз мумкин эмас", — дейди Ҳ. Оқилов