$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда COVID-19 га чалинганлар 37 825 нафарга етди

коронавирус Иллюстрация

2020 йил 21 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 132 тага кўпайиб, 37 825 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 102 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли эркак ҳамда 44 ёшли эркак, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 33 442 нафари (88 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 4 127 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 255 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat