$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Кевин Спейсининг аҳволи яхши, у Тошкент кинофестивалидан мамнун! – Кинофестиваль Ахборот хизмати

Машҳур америкалик актёр Кевин Спейси “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивалининг ёпилиш маросимида сўзга чиқиб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашган эди. Шу билан бирга соғлиғи ҳақида маълумот берган:

“Ким тинчликни севмайди? Тараққиётга келсак, мен кеча суратга олиш майдончасида бўлдим ва бу ердаги профессионаллик даражаси мен иштирок этган бошқа суратга олиш майдонларининг ҳеч биридан кам эмас. Максимал сай-ҳаракатлар амалга оширилмоқда, шунинг учун бугунги натижалар етти йил олдин бўлганидан жуда фарқ қилади. Таълим? Фестивал давомида бўлиб ўтган ўнлаб ажойиб маҳорат дарсларини кўринг ва баҳо беринг. Бу ёш киноижодкорларга ўзини ривожлантириш учун янги тажрибаларни олиш имконини берди. Бу қанчалик муҳимлигини биламан. Мен ҳам ёш бўлганман ва шу орқали тажриба ортирганман. Ёшлигимда, кинони илк бор кашф қилганимда, мени мафтун этган таниқли киноюлдузларга қарардим. Бу ерда қилаётган ишларингиз, айниқса, аҳолининг 60 фоизини ташкил этувчи ёшлар учун жуда муҳим. Бугун бу ерда таниқли режиссёрнинг фильмлари намойиш этилганда, ҳатто қоронғу бурчакда ўтирган ўғил ёки қиз ҳам уларни томоша қилишдан илҳом олади. Фестивалнинг мазмун-моҳияти ҳам шундан иборат”, - деган Спейси.

У кинофестиваль мисолида Марказий Осиё мамлакатлари бирлашаётганини таъкидлаб ўтди: “Сиз амалга ошираётган шундай ажойиб лойиҳангиз билан фахрланишингиз керак ва бугун бу саҳнада сиз билан бирга туриш мен учун катта шараф” деган актёр.

Айнан шу ерда Спейси бутун дунё жамоатчилигини хавотирга солаётган соғлиғи ҳақида маълумот берган, шунингдек, Самарқанд тиббий хизматини ҳам юқори баҳолаган.

- “Афросиёб” музейи деворидаги фрескаларга қараб, бирдан чап қўлим қотиб қолди. Мен ҳамроҳлик қилаётган одамларга нима бўлаётганини айтдим. Менга дарҳол тиббий марказга боришни маслаҳат беришди. Сафардан кейин ярим кунни турли тиббий кўриклар билан ўтказишни кутмагандим. Менга ғамхўрлик қилган шифокорлар жуда эҳтиёткор эди ва улардан миннатдорман. Нафақат ушбу тарихий шаҳар, балки бу ерда жойлашган ажойиб, замонавий тиббиёт муассасаси мавжудлиги учун ҳам хурсанд бўлдим. Шундай қилиб, менда ҳаммаси яхши кечди, - деган Спейси.

Бундан ташқари, актёр “Марказий Осиё киноси” танлови совриндорларини тақдирлаш маросими ҳамда мухлислар билан суратга тушишларда шахсан ўзи иштирок этди. Ёпилиш маросимининг эртаси куни (3 октабрь) бир гуруҳ кинофестиваль иштирокчилари билан биргаликда Кевин Спейси ҳам “Афросиёб” тезюрар поездида Тошкентга етиб келди ва шу куннинг ўзида пойтахтдан ватанига жўнаб кетди.

Тошкент халқаро кинофестивали Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда Кевин Спейсининг аҳволи яхши. Шунингдек, актёр хорижий ва маҳаллий нашрларда айтилганидек Тошкентда эмас, балки Самарқандда соғлигида ноқулайлик сезганини билдирган.