$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда сохта рухсатнома тайёрлаб берган бош шифокор қўлга тушди

Тошкентда сохта рухсатнома тайёрлаб берган бош шифокор қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилганида пойтахтнинг Юнусобод туманида сохта рухсатнома тайёрлаб берган бош шифокорнинг кирдикорлари фош этилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига зид равишда 22 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига Республикада эълон қилинган карантин вақтида эркин ҳаракатланиш учун сохта маълумотнома тайёрлаб, махсус рухсатнома расмийлаштириб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.