$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Яна бир хусусий бандлик агентлиги фуқароларни чув туширди

Яна бир хусусий бандлик агентлиги фуқароларни чув туширди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, Самарқандда фуқароларни алдаган яна бир хусусий бандлик агентлигига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018 йилнинг декабрь ойидан 2019 йилнинг декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида фуқаро М.О., таниши О.З., билан бир гуруҳга бирлашиб, ижара олинган Самарқанд шаҳри Беруний кўчасидаги 32 А уйда “Consort xususiy bandlik agentligi” МЧЖ офисини ташкил қилишган. Улар хорижда ишлаш истагини билдирган фуқароларга Япония, Германия ва бошқа хорижий давлатларига ишга юборишни ваъда қилиб, 100 яқин фуқароларнинг жами 786 млн. 948 минг сўм пулларини қўлга киритишган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “Consort xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори М.О. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жами 95 нафар фуқаро ариза билан мурожаат қилган.

Дастлабки тергов давомида жиноят иши бўйича фуқароларга етказилган моддий зарарнинг 366 млн. сўми қопланган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Теги :
Jamiyat