$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Бош консуллик фуқаролардан совуқ ҳавода Қозоғистон орқали автотранспортда ҳаракатланмасликни сўради

Фото: AP Фото: AP

Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консуллиги қаттиқ совуқ ҳаво туфайли Қозоғистон автомобиль йўлларида қийин аҳволга тушиб қолган фуқаролар билан боғлиқ вазиятни назорат остига олган, деб хабар қилмоқда «Дунё».

Жумладан, 10 январь куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 атрофида «Самара-Чимкент» халқаро трассаси 75-километрида 70 874 МБА давлат рақамли мева олиб кетаётган Ўзбекистон юк автомашинасининг ишдан чиққани ҳақида маълумот келиб тушган. Бош консуллик ходимлари томонидан ушбу ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатилди ва улар иссиқ жойга жойлаштирилди. Қурбонлар йўқ.

10 январь куни Ирғиз тумани марказидан ўтган йўлнинг ёпиқ 20-километрида Россияга кетаётган 41 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган шаҳарлараро автобус тўхтаб қолган. Йўловчилар Ақтўбе вилояти Иргиз қишлоғидаги ўрта мактабга жойлаштирилган.

Шу куни маҳаллий вақт билан соат 22:49 да «Самара-Чимкент» автомобиль йўли 968-километрида Ақтўбе вилояти Айтекеби туманида автобусдан одамларни эвакуация қилиш зарурлиги ҳақида хабар келган. Қутқарувчилар ёрдамида 31 нафар Ўзбекистон фуқароси Қорабутоқ қишлоқ масжидига эвакуация қилинган. Ҳеч ким жабрланмаган.

11 январь куни автомобиль йўлларида ҳаракат очилганидан сўнг ватандошлар Россияга сафарларини давом эттиришган.

Ўзбекистон Бош консуллиги об-ҳаво шароити ёмонлашуви муносабати билан ватандошларга об-ҳаво барқарорлашгунга қадар Қозоғистон ҳудуди бўйлаб автотранспорт ва автобусда ҳаракатланмасликни тавсия қилди.