$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Совуқ ҳаво чекинади — Ўзгидромет дам олиш кунларидаги об-ҳавони прогноз қилди

Совуқ ҳаво чекинади — Ўзгидромет дам олиш кунларидаги об-ҳавони прогноз қилди

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотларига кўра, Ўзбекистонга кириб келган совуқ ҳаво оқими дам олиш кунларига келиб чекиниши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, эртага совуқ оқим чекинади. Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тунда ва эрталаб Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади.

Ҳарорат кечаси антициклон таъсирида 8-11 даражагача пасаяди, кундузи 24-27 даража бўлади.

Якшанба куни Ўзбекистон бўйича ҳаво очиқ бўлади, ҳароратнинг кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари мамлакатимиз шимолида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Бугун эса Ўзбекистон ҳудуди Волгабўйидан келган антициклоннинг совуқ ва кам нам ҳавоси таъсирида бўлади.

Мамлакатимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларга ёмғир ёғади. Ҳарорат иқлимий меъёрлардан 7-9 даражага паст бўлиб, 20-25 даража илиқни ташкил қилади.

Теги :
Jamiyat