$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда совуқ ҳаво оқими чекина бошлади

Ўзбекистонда совуқ ҳаво оқими чекина бошлади

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугундан Ўзбекистон ҳудудларида узоқ вақт сақланиб турган қатламли булутлар зичлиги бузилиши бошланди.

Бироқ бугун ҳам ҳарорат манфийлиги сақланиб қолади. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 2-4 даража совуқ бўлади.

Дам олиш кунлари антициклоннинг совуқ париферияси бузилиши давом этади ва яншанба кунига келиб, юқори босим майдони Ўзбекистон ҳудудидан бутунлай чиқиб кетади.

Кечалари ҳарорат кўтарилиши секинроқ бўлади, кундуз кунлари эса тезлашади.

Якшанба куни кечалари совуқ 1-6 даражагача бўлади, кундузи 7-10 даража илиқ ҳаво кузатилади ва ҳарорат меъёрий қийматларга яқинлашади.

Шу кунларда ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, асосан бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Республиканинг баъзи жойларига асосан кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда эса қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Теги :
Jamiyat