$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича мутлақ пешқадамга айланди

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича мутлақ пешқадамга айланди

World Gold Council (WGC) маълумотларига кўра, Ўзбекистон июль ойида 11,6 тонна олтин сотиб, бу борада мутлақ етакчиликка эришган. Иккинчи ўринни 6,1 тонна билан Мўғулистон эгаллаган. Россия ва Германия эса деярли олтин сотмади ҳисоб (ҳар бири 0,5 тоннадан).

Олтин сотиб олиш бўйича эса ўтган ойлардаги каби яна Туркия биринчиликни банд қилган. WGC маълумотларига кўра, Туркия 19,4 тонна олтин сотиб олган. Қатар эса олтин захирасини 3,1 тонна, Ҳиндистон 2,8 тоннага кўпайтириб олган. Қўшни Қозоғистон ҳам 1,9 тонна олтинни ғамлаб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-вальюта захираси 32,3 млрд. долларни ташкил қилганди. Ўшанда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров мамлакат иқтисодиётни келгусида кутилаётган пасайишлардан сақлаб қолиш учун Ўзбекистоннинг олтин ва валюта захирасини сотиш таклифини берганди. Ҳозирда Ўзбекистон экспортида олтининг улуши 39,8% га етган.

Теги :
Iqtisodiyot