$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захирасини сотиш таклифи берилди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захирасини сотиш таклифи берилди

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров мамлакат иқтисодиётни келгусида кутилаётган пасайишлардан сақлаб қолиш учун Ўзбекистоннинг олтин ва валюта захирасини сотиш кераклигини айтди. Бу ҳақда у Facebook’даги саҳифасида пост қолдирган қолдирган.

“Олтининг нархи энг юқори нуқтага чиқди, иқтисодий фаоллик эса, аксинча, пасайган, иқтисодиётни келгусидаги пасайиш ва ишсизликнинг кўпайишидан дарҳол қутқариш учун олтин валюта захирасини айнан ҳозир сотиш ва улардан фойдаланиш зарур деб ўйлайман”, — деб ёзади у.

Қайд этиш жоиз, 2020 йил бошидан буён жаҳон бозорида олтининг нархи ўса бошлади ва бу жараён давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистоннинг давлат захираси 32,3 миллиард долларга етгани маълум қилинганди. Унинг 19,4 миллиард доллари олтин, 12,4 миллиард доллари хорижий валютадан иборат.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot