$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг олтин ва валюта захираси 32 млрд доллардан ошди

https://uz24.uz/admin/uz/articles/new Иллюстрация

Марказий банк Ўзбекистоннинг расмий захира активлар ва чет эл валютасидаги бошқа активлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Унда келтирилишича мамлакатнинг олтин-вальюта захираси 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра 32,3 млрд. долларни ташкил қилмоқда.

Захираларнинг катта қисми (19 млрд 482,3 млн. долларга тенг) олтин, 12 млрд 484,5 млн доллари эса хорижий валютадаги захира активлар шаклида.

Бу Марказий Банкнинг давлат захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қила бошлаганидан, аниқроғи, 2017 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Айни вақтдаги захира ривожланаётган мамлакатлар учун халқаро ташкилотлар тавсия қилган кўрсаткичдан кўп бўлиб, 20 ойлик импортни молиялаштиришга етади. 

Теги :
Iqtisodiyot