$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Tashkent City'га пуллик кириш тартиби 31 мартгача узайтирилди

1Tashkent City

Ижтимоий тармоқларда Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказидаги парк ҳудудига пуллик кириш тартиби 31 мартга қадар узайтирилгани ҳақидаки буйруқнинг фотосуратлари тарқалди.

Аввалроқ, Tashkent City паркига кириш 2020 йилнинг 17 декабрь куни пуллик қилиб белгиланганди. Кириш чипталари нархи 5 ёшгача бўлган болаларга — бепул, 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун — 5 минг сўм, 12 ёшдан катталар учун — 10 минг сўм, пенсионерларга — 5 минг сўм (гувоҳнома бўлган тақдирда), ногиронлиги бўлган шахсларга — бепул (гувоҳнома бўлган тақдирда), енгил автомобилда кириш — 20 минг сўм (йўловчиларни ҳисобга олган ҳолда).

Ўшанда Сити дирекцияси раҳбари Баҳром Ризаев буни ҳудудни сақлаб туриш харажатлари ошиб кетганлиги билан изоҳлаган ва «пуллик режим бир ойга режалаштирилгани, кейинги натижаларга қараб бирор-бир хулосага келиниши»ни маълум қилган эди. Дастлабки режа бўйича, пуллик кириш тартиби 10 январга қадар давом этиши керак эди. Бироқ 11 январь куни Баҳром Ризаев пуллик кириш тартибини 31 мартга қадар узайтириш тўғрисида буйруқ чиқарган.

«Дарё» нашрига кўра, дирекция раҳбари Баҳром Ризаев таҳририятнинг Парк ҳудудига пуллик кириш тизими айнан қандай омиллардан келиб чиқиб белгилангани ҳақидаги сўровига жавоб беришдан бош тортган.

Теги :
Jamiyat