$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўликни моргдан чиқариб бериш учун 200 доллар пора олган мансабдор қўлга тушди

Ўликни моргдан чиқариб бериш учун 200 доллар пора олган мансабдор қўлга тушди

Тошкентда 200 АҚШ доллари эвазига майитни ўликхонадан чиқариб беришни ваъда қилган мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Uz24 га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Тошкент шаҳар филиали бошлиғи ўринбосари ва ўриндошлик асосида комиссион экспертизалар бўлими суд-тиббий эксперти лавозимида ишловчи ходим ўз мавқеидан фойдаланиб, фуқарога жорий йилнинг 15 август куни вафот этган қариндоши жасадини ўликхонадан чиқариб бериш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилган ва пулларни олган вақтида ашёвий далил билан қўлга тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан ходимга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat