$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Солиқ кодексига ўзини ўзи банд қилганларга оид қўшимча киритилади

Фото: Xabar.uz Фото: Xabar.uz

“Ўзбекистон Солиқ кодексининг 408-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа билан ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан белгиланган тўлов миқдорининг, агар тўлов рўйхатдан ўтган санадан ўн кун ичида амалга оширилса, 30 фоиз чегирма олиш билан боғлиқ норма киритилмоқда.

Республика бўйича жами 256 705 та ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан 2022 йилда 65 351,7 млн сўм ижтимоий солиқ тўланган. Таклиф этилаётган чегирмадан фойдаланган тақдирда бюджетга жами 19 605,5 млн ижтимоий солиқ келиб тушмаслигига олиб келади.

Ҳужжат лойиҳасида айтилишича, у аҳоли бандлиги ва норасмий бандликни камайтиришга хизмат қилади.

Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон давлат бюджетидан қўшимча харажатлар талаб этмаслиги билдирилган.