$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

"Совуқ биз учун душман эмас, бунга тайёргарлигимиз бор" — Соғлиқни сақлаш вазири

Фото: Daryo Фото: Daryo

Ўзбекистонда бу йилги қиш фасли изғиринли кунлар билан бошланди. Ана шундай шароитда мамлакатдаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигида узлуксиз иш олиб борадиган Штаб ташкил этилди. 

Айни пайтда мазкур Штаб ҳудудлардаги 1049 та оилавий поликлиника, 1080 та оилавий шифокор пункти, туман, вилоят ва республика шифохоналари, 2733 та тез тиббий ёрдам хизмати бригадалари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари клиникаларининг узлуксиз ишлашини мувофиқлаштириб бормоқда.

8 декабрга ўтар кечаси Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бошчилигидаги Штаб масъуллари Тошкентдаги қатор тиббиёт муассасаларининг қишки даврдаги фаолиятини ўрганди.

«Энг аввало, ҳар бир бемор назоратда эканини ўзимиз ҳис қилишимиз керак. Совуқ биз учун душман эмас. Бунга тайёргарлигимиз бор, шайлигимиз бор. Ҳозир сутка давомида юртимиздаги барча шифохоналар фаолияти мониторинг ва назорат қилиб борилмоқда», — дея вазирнинг сўзларини келтиради ССВ матбуот хизмати.