$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда COVID-19’дан соғайганлар 19 мингдан ошди

корона

2020 йил 6 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 246 тага кўпайиб, 28 315 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 167 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Самарқанд вилоятида, 33 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 11 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 37 ёшли Н.О. (аёл) ҳамда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 51 ёшли А.Б. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шунингдек, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 318 нафар, Тошкент вилоятида 162 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 14 нафар, жами 508 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 19 291 нафари (68 фоиз) соғайган.

8 849 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Теги :
Jamiyat