$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда уй-жой қуришга ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизими жорий қилинади

Анжидонда уй-жой қуришга ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилинади

“Янги тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори кўра, тажриба тариқасида Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманларида “Ипотекабанк” АТИБ ва “Қишлоқ қурилиш банк” АТБлар томонидан аҳолига ипотека кредитлари ажратиш бўйича қуйидагиларга рухсат берилади.

— мижознинг танловига кўра, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун ипотека кредити қарз олувчининг пластик карточкасига босқичма-босқич ўтказиш йўли билан ажратилишига;

— қурилиш даври учун 6 ой имтиёзли давр белгиланишига;

— даромадлари тўғрисида камида охирги 3 ой учун иш жойидан берилган маълумотномалар, иш берувчи томонидан берилган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия тўловлари, фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадлар давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича декларациялар билан бирга ва халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келиб тушган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадларни қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) кредитга лаёқатлилигини ҳисоблашда инобатга олишга;

— кредитнинг мақсадли ишлатилишини банк ва қарз олувчи ўртасида дастлаб имзоланган уй-жой қурилишини бажариш режа-жадвали асосида бажарилган ишлар сифатида қабул қилишга;

— кредит ажратиш учун якка тартибдаги уй-жойларнинг тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда асосий турдаги қурилиш материаллари қиймати асос сифатида қабул қилинишига;

 — якка тартибдаги уй-жойларнинг молиявий смета ҳисоб-китобининг 10 фоизи миқдорида бошланғич бадал сифатида қарз олувчининг маблағлари, мавжуд қурилиш материaллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилинишига.

Теги :
Jamiyat