$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Сирдарёдаги ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди

ҳалокат

23 июль куни соат 19:30 ларда, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Баҳор МФЙ ҳудудидан ўтувчи М 34 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлида “Нексия” русумли транспорт воситасини “Тошкент-Душанбе” йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи ўзидан олдинда қайрилиш мумкин бўлган жойдан ортга қайрилаётган ҳайдовчи бошқарувида бўлган “SINOTRUK HOWO” русумли юк автомашинасининг орқа томонига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситасининг 31 ёшлиҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ушбу автомашина йўловчилари 2000 йилда туғилган Б.Турдиев ва М.Бобошеровлар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Теги :
Жамият