$
 12670.05
37.83
 13560.75
82.17
 138.00
3.61
weather
+26
Кечаси   +14°

"Сирдарё вилоятидаги портлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда" — Шерзод Асадов

Фото: Янги Ўзбекистон Фото: Янги Ўзбекистон

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Сирдарёда содир бўлган портлаш юзасидан изоҳ берди.

Шерзод Асадовнинг айтишича, бундай техноген характерга эга бўлган ҳодисалар тўғрисида президентга зудлик билан дарҳол хабар берилади. 

"Ўша куни ҳам президентимизга ахборот берилганидан кейин воқеа содир бўлган жойга президентимиз томонидан хавфсизлик кенгаши раиси Виктор Маҳмудов бошчилигида ишчи гуруҳ жўнатилган эди. Ишчи гуруҳ у ерга бориб биринчи навбатда бўлган талафотларни таҳлили билан шуғулланди, бундан ташқари бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ҳамда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев бошчиликларида махсус комиссия тузилиб, бўлган талафотларни тез кунда бартараф этиш бўйича, биринчи навбатда синган дераза ойналари, кичик ва ўрта-бизнес вакиллари ишини қайта йўлга қўйиш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга оширишни ўзига мақсад қилиб қўйганди.  

Фаол ҳаракатлар натижасида охирги 1 сутка ичида Сирдарёга 10 минг кв метрдан зиёд ойналар етказиб берилди, бундан ташқаро аҳоли ва бизнес вакилларининг, профнастил деймиз, томлари деярли ҳаммаси таъмирланиб берилди. Жароҳатланганларга келадиган бўлсак, охирги маълумотларга келадиган бўлсак, 17 киши жароҳатланган эди, ҳозир касалхоналарда 7 киши қолган, барчаси ҳарбийлар. Фуқаролар орасида қандайдир тиббий ёрдамга мурожаат қилган барча ҳамюртларимиз ўз вақтида ёрдам олган ва уйларига юборилган. 

ОАВ ва блогерларимиз томонидан ҳар хил фикрлар, савол туғиляпти. Демак, бу портлашнинг таснифи бўйича. Якка портлаш нима дегани ўзи. Бу кейинчалик детонация бермаган портлаш. Яъни агар мана шу омборни оладиган бўлсак, бу омборхона 20-асрнинг 40-йилларида қурилган, илгари техник қоидаларга кўра жуда кўп миқдорда қурол-яроғ сақланган. Аммо 2016 йилдан сўнг Президентимиз топшириғига кўра барча омборлар реконструкция қилинмоқда. Барчасининг атрофида жаҳон стандартларига кўра кичик омборлар қурилмоқда ва уларда кам миқдорда қурол-яроғ сақланмоқда.

Барчасининг атрофида жаҳон стандартларига кўра кичик омборлар қурилмоқда ва уларда кам миқдорда қурол-яроғ сақланмоқда.

Барча объектларда жаҳон стандартларига кўра қўйиладиган талаб асосида инженер-муҳандислик ишлари олиб борилмоқда. Натижада портлаш содир бўлган тақдирда ҳам имкон қадар зарар келтирувчи жисмларнинг атрофга сочилишининг олди олинади.

Сирдарё вилоятидаги портлаш ҳам шундай омборлардан бирида содир бўлган ва хавфсизлик талабларига амал қилингани туфайли катта талофот бўлмади. Асосий зарарланиш ҳам ён-атрофдаги биноларнинг том ва ойна қисмига тўғри келган. Яъни, портлаш тўлқини туфайли биноларга қисман зарар етса ҳам, турли жисмлар тарқашининг олди олинди.

Бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва бунга олиб келган барча омиллар инобатга олиниб, кенг жамоатчиликка эълон қилинади. Ушбу ҳолат Президентимиз назоратидаги масаладир", – деди Шерзод Асадов.