$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Сингапур Ўзбекистонга логистика инфратузилмаси модернизациясида ёрдам қўлини чўзади

Фото: Dunyo Фото: Dunyo

Сингапурда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси мамлакат логистика инфратузилмаси модернизация қилиниши ва қурилиши, ерусти бандаргоҳлари ривожлантирилиши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми лойиҳасини имзолаш бўйича келишувга эришди.

Сингапурда транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг PSA International компанияси минтақавий ижрочи директори Ван Чи Фунг билан учрашуви чоғида ушбу келишувга эришилган.

PSA International транспорт ва логистика соҳасидаги дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Ҳужжатда Сингапур илғор тажрибалари асосида Ўзбекистонда ягона рақамли логистика ва савдо майдончасини ишлаб чиқиш ҳамда ишга тушириш кўзда тутилган.

Амалий сафар давомида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги вакилларига Сингапур денгиз бандаргоҳида бугунги кунда қўлланилаётган энг илғор технологиялар, CITOS – компютер терминалларини бошқариш яхлит тизими ва PORTNET – бандаргоҳга инсон омилисиз юкларни автоматик юклаш ва туширишнинг рақамли тизими, транспорт воситалари ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.