$
 12775.02
34.0
 14090.85
28.59
 134.60
0.22
weather
+26
Кечаси   +14°

“Иссиқлик электр стансиялари” АЖ ва Siemens Energy янги истиқболли лойиҳани биргаликда амалга оширади

Мамлакатимиз раҳбарининг Германия Федератив Республикасига ташрифи давомида кўпгина соҳалар қатори энергетика тизими бўйича ҳам қатор манфаатли келишувларга эришилмоқда.

Хусусан, Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ ва Siemens Energy ўртасида Бухоро шаҳар 3-сонли иссиқлик таъминоти қозонхонасида ва Муборак ИЕМ корхонасида энергосамарадор газ турбинаси ўрнатиш бўйича иккита лойиҳа доирасида 72 млн. евро миқдорида шартнома имзоланди.

Юртимизда когенерация технологияларини жорий этиш йўналишида амалга оширилаётган ишларнинг узвий давоми сифатида баҳоланаётган мазкур лойиҳага кўра, Бухоро шаҳрининг 3-сонли иссиқлик таъминоти қозонхонасида ва Муборак ИЕМ корхонасида ҳар бирининг қуввати 54 МВтга тенг бўлган иккитадан, жами 4 та газ турбина ўрнатилади.

Мазкур лойиҳаларнинг ишга туширилиши мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг умумий қувватини 216 МВтга оширади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу йилига 1,7 млн кВт.соат электр энергияси ва 1,5 млн. Гкал иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш имконини беради.

Шунингдек, 80 та янги ишчи ўринлари яратилади. Лойиҳаларни амалга ошириш даврида, республикамизнинг минг нафар малакали мутахассисларини иш билан таъминлаш имконияти пайдо бўлади. 

– Бугун олдимизда турган асосий вазифалардан бири соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этишдан иборат. Бугун имзолаганимиз каби шартномалар албатта тизимни давлатимиз раҳбари талаби асосида модернизация қилишга кенг имкон беради,– дейди “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ бошқаруви раиси в.б. Баҳодир Жураев.

Реклама