$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ШИРИН ЭНЕРГЕТИКА КОЛЛЕЖИ ТАЛАБАСИ “INNO WEEK-2022” КЎРГАЗМАСИДА ҒОЛИБ БЎЛДИ

ИЭС 31

Жорий йилнинг 12-13-сентябрь кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида “INNO Week-2022” ҳудудий кўргазмаси ташкил этилди. Унда 120 дан ортиқ олий ўқув юртлари, коллежлар, хусусий таълим муассасаларидан иштирокчилар қатнашиб, Ўзбекистондаги энг яхши инновацион лойиҳалар учун беллашишди.

Тадбир доирасида, “Techno Ways” технологик ривожланиш марафони ташкил этилиб, унда “Иссиқлик электр станциялари” АЖга қарашли Ширин энергетика коллежи ўқувчиси Акмалжон Тоштемиров “Архимед винт турбинали гидроэлектр станция” инновацион лойиҳаси билан қатнашиб, 2-ўрин соҳиби бўлди. 

Мазкур тадбир ҳар йили ўтказилиб унда турли нуфузли ўқув юртларидан келган ёш билимли салоҳиятли ўқувчи ва талабалар иштирок этади. 

Тадбирда турли университет ва техника коллежларининг технология, кимё ва энергетика соҳаларида янги ижод намуналарини намойиш этиш имконияти яратилади.

Тақдимотда иккита лойиҳа – Шамол турбинаси ва Гидротурбина лойиҳалари қўллаб-қувватланди. Ушбу прототиплар электр энергия ишлаб чиқаришда инновацион ғоялиги билан иштирокчиларни ҳайратда қолдирди.

Марафоннинг халқаро эксперти сифатида Саудия Арабистонининг “Nomac” компанияси лойиҳа менежери, жаноб Ҳоссам Аҳмад Ҳассанеин ҳам иштирок этди. У сўнгги йилларда юртимизда таълим соҳасига берилаётган алоҳида эътибор натижасида эришилаётган ютуқлар юзасидан ўзининг илиқ фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари мазкур Ширин энергетика коллежидаги тажрибага алоҳида тўхталиб, ижобий фикларини билдирган эдилар.