$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

36 ёшли "зам"нинг ходимасига қилган шилқимлиги қимматга тушди

Шилқимлик

Тошкент вилоятидаги давлат телеканалларидан бирида ўз ходимасини иш жойига алдаб чақириб, унга тегажоғлик қилган бош муҳаррир ўринбосари 3 суткага қамалди.

Воқеа Нурафшон давлат телеканалида содир бўлган

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида 2024 йил 6 февраль куни ҳамкасбига шилқимлик қилган давлат телеканали ходимига оид жиноят иши кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунига етди.

Бу ҳолат биринчиси эмас

27 январь куни 1988 йилда туғилган Ш. Х. (муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) ўз ҳамкасбини иш жойига алдаб чақириб, уни бурчакка тақаб, ўпмоқчи бўлган. 

Қиз бундай ҳолат анчадан буён бўлиб келаётганини, бу ҳолатдан сўнг асабийлашиб қолганини билдириб, суддан Ш. Х.га нисбатан қонуний чора кўришни ва унга етказилган маънавий зарарни ундириб беришни сўраб, кўрсатма берган.

3 суткалик қамоқ жазоси

Эълон қилинган суд қарорига кўра, Ш. Х. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан айбдор деб топилган, унга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Бу иш бошқа қайтарилмаслигига ваъда берди

Судланувчи Ш.Х юқорида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, қилмишининг оқибатларини тушуниб етганини, келгусида бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.

Жабрланувчи томон етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш бўйича фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига мурожаат қилиши мумкин.