$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёдаги шифохонада газ портлади

Фото: Nasafnews Фото: Nasafnews

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли саломатликни тиклаш шифохонасида газ босими ортиб, порташ юз берди. Бу ҳақда Nasafnews хабар қилди.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 24 декабрь тахминан соат 07:00 ларда Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига Қарши шаҳар «Равоқ» маҳалласида жойлашган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли саломатликни тиклаш шифохонаси иккинчи қаватидаги хоналардан бирида чақнаш содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 1-қисми (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Jamiyat