$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Энди одам савдосидан жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар сир сақланади

Энди одам савдосидан жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар сир сақланади

Президенти Шавкат Мирзиёев «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади.

Унга кўра, одам савдосидан жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг одам савдосига қайта жалб этилиши хавфининг олдини олиш мақсадида идентификация амалга оширилади.

Шунингдек, Қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби белгиланиб, улар, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:

 – ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириш даврида моддий ёрдам кўрсатиш;

 – вақтинчалик уй-жой, озиқ-овқат, санитария-гигиена воситалари билан, зарур ҳолларда эса кийим-бош, пойабзал ва бошқа зарур ашёлар билан таъминлаш;

– ишга жойлашишда, таълим олишда, касбий жиҳатдан йўналтиришда ва касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда ёрдам кўрсатиш;

 – ижтимоий жиҳатдан қайта интеграцияга, шу жумладан қариндошларни излашда ёрдам кўрсатиш.

Шу билан бирга, одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ҳамда уларга нисбатан содир этилган ҳолатлар ҳақидаги ахборот, кўрилган хавфсизлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмаслиги белгиланди.

Қонун расман эълон қилинган кундан 6 ой ўтгач кучга киради.

Теги :
Jamiyat