$
 12865.66
-8.36
 13510.23
-48.69
 125.14
-3.07
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда 21 ёшли йигит 170 минг сўм қарз учун қариндошини ўлдирди

Қашқадарёда 21 ёшли йигит 170 минг сўм қарз учун қариндошини ўлдирди

Қашқадарё вилоятида 21 ёшли йигит 170 минг сўм қарз учун 24 ёшли қариндошини ўлдирди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 27 октябрь куни соат 22:00 да фуқаро 21 ёшли З.И. Шаҳрисабз тумани “Ўртақўрғон” қишлоғида яшовчи қариндоши 24 ёшли Ж.Э.нинг яшаш уйига бориб, 170.000 сўм қарзини сўраб, у билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, унинг яшаш уйи олдида Ж.Э.га ошхона пичоғи билан турли кўринишдаги тан жарохатлари етказган.

Фуқаро Ж.Э. тиббий ёрдам кўрсатиш учун ота-онаси томонидан Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо Ж.Э. олган тан жарохатлари оқибатида ташқи қон кетиши, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилигидан шифохонада вафот этган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида, бир дона ёғоч дастали узунлиги 11 см тиғининг узунлиги 14 см бўлган ошхона пичоғи ва қонга ўхшаш доғлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан З.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. З.И. эса процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.