$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Сенат Раиси Ашхободда ўтказилган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотида иштирок этди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқотининг йиллик йиғилишида иштирок этди.

Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари Мулоқотига 2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон ташаббуси билан асос солинган бўлиб, минтақадаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ролини ошириш ҳамда барқарор ривожланиш билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш жараёнларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида норасмий минтақавий платформа ҳисобланади.

Тадбирда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти аъзолари, БМТ тараққиёт дастури, БМТ бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбарлари иштирок этишди.  

Йиғилишда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Норбоева биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли Мулоқот долзарб минтақавий платформага ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида гендер тенглигини таъминлаш масалаларини кенг ва очиқ муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланганини, умумий тараққиёт кўп жиҳатдан гендер тенглиги ва аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларига глобал ва минтақавий эътибор даражасига боғлиқ экани, чунки улар фаровонлик ва иқтисодий ўсиш, тараққиёт омили ва қудратли ҳаракатлантирувчи куч сифатида ҳал қилувчи рол ўйнайганини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш каби йўналишларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берадиган ҳужжатлар қабул қилинди.

Шунингдек, тадбирнинг амалий давоми сифатида 11 декабр куни Ашхободда халқаро ҳамкорлик масаласида бўлиб ўтган яна бир шундай “Мулоқот – тинчлик гарови” мавзусидаги халқаро конференция ҳам бўлиб ўтди.

Унда давлатлар ўртасида парламентлараро ҳамкорлик, шунингдек, Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти доирасидаги ўзаро ҳамкорлик жадал ривожланаётганлиги қайд этилди.