$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

САЙЁР ҚАБУЛ – МУСТАҲКАМ МУЛОҚОТ КЎПРИГИ

ИЭС 36

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Инсон қадри учун!” тамойили асосида ходимлар билан очиқ мулоқот майдонини кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Навбатдаги тадбир “Сирдарё ИЭС” АЖ бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни ишчи гуруҳининг навбатдаги мулоқот манзили “Сирдарё ИЭС” АЖ корхонаси бўлди. “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарувининг бир қатор масъул раҳбар ходимлари ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг мутасаддилари иштирокида ташкил этилган, “Сайёр қабул” чин маънода ишчи-ходимлар билан мустаҳкам мулоқот майдонини яратди, десак муболаға бўлмайди.

Кун давомида ишчи гуруҳи аъзолари меҳнат ҳуқуқи таъминланиши, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ўргандилар, шунингдек ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга қулай меҳнат шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар, ишлаб чиқариш жараёнларидаги ходимлар учун яратилган қулайликлар ҳамда Ширин шаҳрида барпо этилаётган “Ёшлар маркази” билан ҳам яқиндан танишишди.

Жами 23 нафар ходимлар мурожаат қилган сайёр қабул вақтида, ходимларнинг аксарияти турли йўналишлардаги кредитлар, имтиёзли нафақага чиқиш бўйича саволлар беришди ва ушбу мурожаатларга атрофлича жавоблар берилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар, тавсиялар берилди.

“Биз ушбу сайёр қабуллар орқали ходимлар билан яқин мулоқот майдонини шакллантириб, уларни қийнаётган муаммоларнинг ечим топишида кўприк вазифасини яратиб беришни ҳамда бу орқали келгусидаги устувор вазифаларимизни белгилаб олишни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз” дейди - “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Анвар Рустамов.

Бу каби манзилли очиқ сайёр қабуллар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибига кирувчи барча корхоналарда бўлиб ўтиши режалаштирилган.