$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Сентябрда айрим тоифадаги аҳоли қатламига 500 минг сўмдан берилади

16 ёшгача бўлган айрим тоифадаги болаларга 500 минг сўмдан берилади

Президент Шавкат Мирзиёев “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга кўра, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

— моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

— боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

— ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

Бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ, республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмланади.

Теги :
Jamiyat