$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмита ташкил этилади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Ўзбекистон Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитаси фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган этиб белгиланади.

Миллий қўмита мамлакатда ташқи савдо фаолияти учун шаффоф, башорат қилинадиган ва рақобатбардош муҳитни ривожлантириш мақсадида ташқи савдо фаолиятининг тартиботлари ва расмийлаштирувини соддалаштириш, модернизация қилиш ва стандартлаштириш билан шуғулланувчи коллегиал орган ҳисобланади.

Миллий қўмитанинг асосий вазифалари:

ваколатли давлат органларининг ташқи савдо ва логистика соҳасидаги тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан ЖСТ битими қоидаларини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирув ва ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;

божхона тартиб-таомиллари, транспорт, логистика, молиявий ва суғурта масалалари, техник жиҳатдан тартибга солиш, ветеринария, санитария ва фитосанитария масалалари, электрон ҳужжат айланиши ва бошқа тегишли масалаларни ўз ичига олган ташқи савдо соҳасидаги қонунчилик, маъмурий тартиб-қоидалар ва амалиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, халқаро савдода Ўзбекистон харажатлари ва рақобатбардошлигига таъсир этувчи муаммоларни аниқлаш;

товарларни импорт, экспорт қилиш ва транзити тартиблари ва расмийлаштирувини, ташқи савдо фаолиятида товарларни олиб ўтиш, чиқариш, божхона расмийлаштируви билан боғлиқ тартибларни соддалаштириш, модернизация қилиш, стандартлаштириш, божхона расмийлаштируви ва ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни тўплаш ва тақдим этиш;

ташқи савдо, транспорт ва логистика соҳасидаги тартиботларни соддалаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистонда ташқи савдо соҳасидаги тартибларни халқаро стандартлар асосида соддалаштириш бўйича стратегиялар, режалар ва амалий чора-тадбирлар лойиҳаларини ишлаб чиқиб, ҳукуматга киритиш;

ташқи савдо, транспорт ва логистика тартиботларни соддалаштириш соҳасидаги халқаро битимларни амалга оширилишини назорат қилиш ва музокараларда амалий ёрдам бериш;

шаффоф ва истиқболли ташқи савдо фаолиятини яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

ташқи савдо соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича чора-тадбирлар, шу жумладан ЖСТ битими қоидалари бажарилишини назорат қилиш;

Жаҳон савдо ташкилотининг савдони соддалаштириш бўйича қўмитаси билан ЖСТ битимини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

ваколатли давлат органлари ва хусусий сектор учун ташқи савдо соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш усуллари ва афзалликларини, ушбу соҳадаги илғор ахборот компанияларининг халқаро тажрибасини ўрганиш;

ташқи савдони амалга ошириш тартиб-таомилларини соддалаштириш, уйғунлаштириш ва стандартлаштириш масалалари бўйича музокаралар олиб бориш, Ўзбекистон позициясини ишлаб чиқиш;

ташқи савдо соҳасидаги ваколатли давлат органлари мутахассислари ва хусусий сектор вакилларининг халқаро савдо тамойиллари, илғор тажриба ва ташқи савдо соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш чоралари тўғрисидаги билимларини ошириш бўйича семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш;

ресурсларни устувор вазифаларга йўналтириш мақсадида ташқи савдо соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш ва бошқа қўллаб-қувватловчи халқаро донор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш;

мамлакатларнинг Савдони соддалаштириш масалалари бўйича миллий қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;

ташқи савдо соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ахборот ва тажриба алмашишни таъминлаш;

давлат органлари ва хусусий сектор билан мунтазам мулоқотни ташкил этиш;

ташқи савдо фаолияти иштирокчиларининг савдони соддалаштириш чоралари, амалиётлари ва стандартлари бўйича хабардорлиги ва кўникмаларини ошириш.