$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Саудия Арабистони Ўзбекистонда тиббиёт академияси ташкил қилади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан видео-конференц-алоқа воситасида учрашув ўтказди.

Тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ишлар муҳокама қилинди. Томонлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 5 та шифохонани реконструкция қилиш, Ал-Ҳабиб тиббиёт академиясини ташкил этиш ва фармацевтика ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашди. Саудия томони барча тайёргарлик жараёнларини амалга ошириш ва лойиҳа ҳужжатларини шакллантиришни тезлаштириш мақсадида мутахассислар гуруҳини юборишга тайёрлигини билдирди.

Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди. Иқлим шароити ва тупроқ сифатини ўрганиш бўйича чора-тадбирлар келишиб олинди. Таҳлил натижаларига кўра, Навоий ва Тошкент вилоятларида 1,8 минг гектардан ортиқ майдонда Al Rajhi International ва Ajlan & Bros компаниялари мутахассислари томонидан илғор тажриба ва технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлар бошлаб юборилади.


Томонлар Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси билан Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ўртасида қўшма инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш тўғрисида битим тузиш, Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси кўмагида Ўзбекистонда Индекс акциялари жамғармасини ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилди.