$
 12694.97
40.84
 14878.50
60.51
 161.60
0.42
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

ЗАМИНИМИЗ САЙҚАЛИ САМАРҚАНДГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

IES43

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозасига айланиб бораётган қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳат уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги 232-сонли “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан 2022 йил 19 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўрсатиб ўтилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Тўрақўрғон ИЭС унитар корхонаси касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси биноан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозасига айланиб бораётган қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳат уюштирилди. 

Саёҳатга Ўзбекистон мустақиллиги куни байрами арафасида Фарғона шаҳрида ўтказилган халқаро ёшлар форуми фаол иштирокчилари, цехлардан тавсия қилинган илғор ишчи-ходимлар, шу жумладан, хотин-қизлар, жами 15 нафар муносиб ходимлар жалб қилинди.

Дастур доирасида саёҳатчилар маҳобатли Регистон майдони, буюк саркарда Амир Темур мақбараси, Бибихоним мадрасаси, буюк олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хожа Дониёр мақбараси, Шохи Зинда ансамбли, ислом дунёси буюк муҳаддис олими Имом Бухорий зиёратгоҳи каби тарихий ва муқаддас обидаларимиз билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, туристларимиз Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбараси ҳамда уйини зиёрат қилдилар, яқинда бунёд этилган Самарқанд туризм маркази ҳамда “Боқий шаҳар”ни томоша қилдилар. 

Мамлакатимиз бўйлаб саёҳатга чиқиш - бу мафтункор юртимизнинг тарихини ўрганиш, буюк аждодларимизнинг тарихий-маданий мероси билан яқиндан танишиш, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш, шунингдек халқимизнинг миллий қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналаридан баҳраманд бўлишга имкониятдир, - дейди Тўрақўрғон ИЭС ёшлар бирламчи ташкилоти фаоли, саёҳатчилар гуруҳи раҳбари Акмал Йўлдошев. – Ўйлайманки, Марказий Осиёнинг дурдонаси ҳисобланмиш Самарқанд шаҳрига саёҳат барчада яхши таасурот қолдирди, биз келгусида гўзал юртимизнинг бу каби муқаддас гўшаларига ҳам саёҳатлар уюштиришни мақсад қилганмиз.