$
 10371.76
7.28
 12153.63
-101.33
 133.19
-1.84
weather
+18
Кечаси   +2°

Самарқандда темир йўл изига тош бўлагини қўйган 40 ёшли шахс аниқланди

Самарқандда темир йўл изига тош бўлагини қўйган 40 ёшли шахс аниқланди

Самарқандда "Афросиёб"нинг темир йўл изига тош бўлаги қўйиб қўйган 40 ёшли шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 12 октябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТХТБ ТБ Навбатчилик қисмига Транспортда ХТББ ЙПКБ ходими лейтенант У. М. телефон орқали 759-сонли "Қарши-Самарқанд-Тошкент" йўналишидаги "Афросиёб" юқори тез юрар йўловчи поезди “Гумбаз-Мароқанд” темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланаётган вақтида темирйўл изида тош қўйилганлиги ҳақида хабар қилди.

Суриштирув давомида "Афросиёб" юқори тез юрар йўловчи поезди "Гумбаз-Мароқанд" темир йўл бекатлари оралиғининг 3.741 км 7 пикетида ҳаракатланиши вақтида, темир йўл изининг ўнг томонида тош бўлаги қўйган шахс 1980 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани "Жовулқосим" қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Ш. эканлиги аниқланган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.