$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқандда Корея технология ва маданият коллежи очилади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Самарқанд халқаро технология университети ректори Юсуф Абдуллаев Жанубий Кореяга амалга оширган сафари доирасида ушбу олий билим юрти ҳамда қатор етакчи таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди. 

Яқин кунлар ичида Корея Илғор илм-фан ва технологиялар институти билан ҳам ҳамкорлик битими тузишга келишиб олинди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Ушбу меморандумлар асосида Самарқанд халқаро технология университетида технологик инжиниринг, “яшил” энергетика, ахборот-технологиялари, корейс тили йўналишларида кореялик ҳамкорлар билан юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Самарқанд халқаро технология университети қошида Корея технология ва маданият коллежини (Korean College of Technology and Culture) очишга келишиб олинди. 2023 йил январда фаолият бошлайдиган мазкур коллежда “яшил” энергетика (қайта тикланувчи энергия), ахборот-технологиялари дастурчиларини тайёрлаш, дизайн (саноат, иқтисодиёт, қурилиш дизайнерлиги) ва корейс тили бўйича мутахассислар тайёрланади.

Осиё маданияти ва тараққиёти институти ушбу коллежни малакали ўқитувчилар билан таъминлаш вазифасини ўз зиммасига олади. Ипак йўли университетлар тармоғи директори Хванг Сунг Дон эса ушбу коллежга раҳбарлик қилади.

Томонлар ҳамкорликда замонавий талабларга жавоб берадиган қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, университетлар ўқитувчи ва профессорлари ўзаро малака оширишини ҳамда талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ўқитиш материаллари, тадқиқот лойиҳалари, мақолалар ҳамда кутубхонадаги ресурслардан фойдаланиш, биргаликда конференция, семинар ҳамда маҳорат дарслари ташкил этиш ишларини ҳам амалга оширади.