$
 12279.48
13.71
 14508.21
16.2
 159.25
0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқанд шаҳри айрим кўчаларида ҳаракат чекланиши эълон қилинди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Маълумки, ушбу ойда Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг I саммити ўтказилади. 

Шу муносабат билан 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади:

Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед.