$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқанднинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади

Фото: "Халқ сўзи" газетаси Фото: "Халқ сўзи" газетаси

Самарқанднинг айрим кўчаларида Янги йил байрами муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд шаҳар ҳокимининг фармойишига биноан Янги йил байрамини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш, “Президент арчаси” тадбирини ташкил этиш юзасидан шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида 5 январга қадар транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

  • Университет хиёбонидаги Амир Темур ҳайкали олдидан вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчаси ва Кўксарой майдонида;
  • Алишер Навоий ва Камол ота Турк кўчаси кесишмасида;
  • Беруний кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган қисмидан Темирйўл вокзали майдонигача;
  • Туркистон кўчасининг ТАТУ Самарқанд филиали академик лицейи биноси олдидан ўтган 200 метр қисмида;
  • Кимёгарлар қўрғони Умид кўчасининг Зиёкорлар кўчаси билан кесишган туташмасидан Дарғом кўчасигача бўлган қисмида;
  • Кимёгарлар қўрғони Дарғом кўчасининг “Нурафшон” санъат саройи олдидан ўтган қисмида;
  • Хишрав қўрғони Заковат кўчасининг Алмати кўчаси билан кесишмасидан Мевали кўчасигача бўлган қисмида;
  • Хишрав қўрғони Заковат кўчасининг 2-Маданият ва дам олиш маркази биноси олдидан ўтган қисмида;
  • Фарҳод қўрғонидаги “Зарафшон” истироҳат боғига туташ кўчаларда;
  • Қорасув массивидаги 99-116 уйлар олдидан ўтувчи туташ кўчаларда.
Теги :
Жамият