$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Россия айрим ҳудудларидаги ўзбекистонлик талабаларга ўқишни кўчиришга рухсат берилди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Давлат комиссияси 7-сон баёни билан Россиянинг (Украина билан чегарадош) Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМга истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

Давлат тест маркази хабарига кўра, талабалар ўқиши улар аризаларига мувофиқ доимий яшаш манзили ҳудудида жойлашган ОТМ мос ва турдош (мос ва турдош бўлмаган тақдирда мазмунан яқин бўлган) таълим йўналишига кўчирилади.

Ўқишни кўчириш бўйича аризалар 2022 йил 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар (шу куни ҳам) Давлат тест маркази my.dtm.uz сайти («Россиядан ўқишни кўчириш» бўлими) орқали қабул қилинади.

Талабаларнинг ҳақиқатда муайян ОТМда таҳсил олганлигини текшириш 2022 йил 25 ноябрдан 15 декабрга қадар Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Талабалар ўқишини кўчиришга рухсат бериш бўйича қарор республика ОТМ идоравий бўйсунувидан қатъи назар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилинади;

Фуқароларнинг Россиядаги муайян ОТМда ҳақиқатда ўқиётганлиги аниқланмаса, уларнинг ўқиши кўчирилмайди.

Ўқиши кўчирилган талабалар ўқишини мос курсдан давом эттиришига истисно тариқасида рухсат берилади. Бунда аниқланган фанлар фарқи 2022-2023 ўқув йили давомида бепул топширилади.