$
 10231.71
21.85
 12059.09
38.0
 138.65
1.19
weather
+34
Кечаси   +19°

Россияда коронавирус вакцинаси августда оммага тақдим этилади

вакцина

Россия Федерациясининг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази мутахассислари томонидан май ойида янги COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши вакцина тажрибасининг синови муваффақиятли ўтган эди.

Ушбу вакцина синовининг иккинчи босқичи 28 июлгача давом этади, шундан сўнг ишлаб чиқаришга рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар топширилади. Август ойи ўрталарида эса вакцина оммага тақдим этилиши мумкин. Хусусий компаниялар уни сентябрь ойининг ўрталарида ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда марказ директори Александр Гинцбург маълум қилган.

Шу билан бирга, вакцинани дорихоналарда эркин харид қилиш муддати маълум қилинмаган.