$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонлик талабаларга ўқишни давом эттириш учун Россияга киришга рухсат берилди

Ўзбекистонлик талабаларга ўқишни давом эттириш учун Россияга киришга рухсат берилди

Ўзбекистон ва бир қатор давлатлардан бўлган талабаларга ўқишни давом эттириш учун мамлакатга киришга рухсат берди, дея хабар бермода Россия Олий таълим вазирлиги.

– “Россия ҳукуматининг 2021 йил 31 мартдаги 814-р-сонли фармойиши билан Венесуэла, Германия, Сурия, Тожикистон, Ўзбекистон, Шри-Ланкадан бўлган чет эллик талабалар, аспирантлар, ординаторлар, тайёрлов факультетлари тингловчилари таълимни давом эттириш учун Россияга қайтишлари мумкин”, – дейилади вазирлик хабарида.

Россия ўз чегараларини очган давлатларнинг талабалари ўз таълим муассасасини режалаштирилаётган санадан ўн кун олдин олдиндан огоҳлантиришлари шарт. Шунингдек, улар Россияга кириб келишдан уч кун олдин коронавирусга ПЦР-тест топширишлари зарур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шунга ўхшаш хабарлар тарқалганида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси талабалар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат йўллаб, Россия талабалар учун ҳали очилмагани ҳақида огоҳлантирганди. Юқоридаги хабарга ҳозирча Ўзбекистон томони расмий муносабат билдирмади.

Теги :
Жамият