$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

14 нафар фуқаронинг паспортини олиб қўйиб, чет элда алдаб ишлатган шахслар қўлга олинди

14 нафар фуқаронинг паспортини олиб қўйиб, чет элда алдаб ишлатган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳрида 14 нафар фуқарони чет давлатларга ишга юбориб, уларни турли қийинчиликларга дучор қилган шахслар фаолияти фош этилди. Бу ҳақида Uz24га Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан фуқаро Қ.М. ва бошқаларнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар М.А. ва С.С. олдиндан тил бириктириб, Қ.М. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни Европа Давлатларига ойига 2000-3000 АҚШ доллари тўланадиган ишга юбориш ҳамда ишчи визаларини олиб бериш эвазига жами 5 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, С.С. ва бошқалар жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йилнинг ноябрь ойида 14 нафар фуқарони Украина Давлатининг Киев шаҳрида ойига 500 АҚШ доллари ойлик тўланадиган қурилиш ишларида ишлаб, кейин Европа давлатларига ишга ўтказиб беришга кўндиришган. Шу йўл билан уларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, Киевга етиб бориши учун 2019 йилнинг 29 ноябрида авиачипта олишга эришиб, Киевдаги қурилиш фирмасида уларнинг паспортини олиб қўйишган. Уларни 75 кун давомида моддий жиҳатдан ўзига қарам қилган ҳолда оғир меҳнат шароитларида ишлатиб, 17 500 АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақларини бермасдан алдаб келишган.

Шундан сўнг ушбу фуқароларни Белоруссия давлатининг Гомель шаҳрига ва Россия Федерациясининг Москва шаҳрига олиб боришиб, гўёки шу ердан Европага ишчи визасини олиб бериши ҳақида такрор алдашиб, уларнинг мазкур давлатларда ишсиз юриб, турли қийинчиликларга учрашига сабаб бўлишган, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказишган.

“Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаролар М.А., С.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Теги :
Jamiyat