$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Осон бизнес қурбонлари

Спиртли ичимликлар  Spirtli ichimliklar

Кўпчилик солиқ тўловларидан қочиб, осон пул топиш мақсадида давлат рўйхатидан ўтмаган маҳсулотларни тайёрлаш, сотиш, четдан олиб кириш билан шуғулланади. Бу “фаолият” эса спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларида анчагина қўл келади.

Қандай аниқлаш мумкин?

Мазкур товарлар асосан чет мамлакатларидан олиб кириладиган бўлиб, айрим ҳолларда спиртли ичимликлар бизда айрим “тадбиркорлар” томонидан ишлаб чиқарилади. Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган тамаки ҳамда спиртли маҳсулотлар давлат рўйхатидан ўтган бўлиши керак ва бу давлатнинг аксиз маркаси билан тасдиқланади.

 Ушбу маҳсулотларни сотиб олаётганда “UZB” ёзувли маркага кўзи тушганлар буни Ўзбекистон маҳсулоти деб ўйлайдиган нарса айнан республика ҳудудида сотишга рухсат берилган маҳсулотлардир. Аксиз маркасиз тамаки ёки спиртли ичимликни сотиб олиб истеъмол қилган одам ҳам ушбу маҳсулотни сотган одамлар қаторида жазога тортилади.

Рейд “мевалари”

Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда ушбу турдаги сохта тадбиркорлар кўпайиб кетган. Кимлардир тамаки маҳсулотларини чегарадан ноқонуний равишда олиб ўтиб сотса, яна кимлардир давлат рухсатномасисиз ишлаб чиқариб, сотувга қўяди. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тезкор суриштирув тадбирлари фаолият юритмоқда. Натижада эса, ора кунда шундай маҳсулотларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилганлиги ҳақидаги хабарлар учрамоқда. Оддийгина мисол, бир кунлик рейд натижасида 4 та анашундай аксиз маркасиз маҳсулотлар савдоси аниқланган.

12 мингдан ортиқ алкогол маҳсулоти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси, ИИБ, Божхона ва Миллий Гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “R.U.” МЧЖ раҳбари И.Э. МЧЖ савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжациз ҳар хил турдаги жами 12 510 дона алкогол ҳамда 848 қути тамаки маҳсулотини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Яна Самарқанд

Самарқанднинг Булунғур туманида ҳам “O.” МЧЖ раҳбари Ф.Э. МЧЖ савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжациз ҳар хил турдаги жами 3 855 дона алкогол ва 419 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Аксиз маркаси қалбакилаштирилган

Шунингдек, Жиззах вилоятда ўтказилган рейд тадбирида ҳам “I.T.” МЧЖга қарашли савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжациз 9 хил турдаги 693 дона қалбаки аксиз маркали истеъмолга яроқсиз алкогол маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

7077 қути тамаки

Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги якка тартибдаги тадбиркор А.Т. “Чорвадор” МФЙда жойлашган савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжациз жами 20 қути “ESSE CHANGE”, “PARLAMENT” номли хорижда ишлаб чиқарилган аксиз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро У.Б.га сотган вақтида ушланиб, ушбу дўконидан яна 22 хил турдаги жами 7077 қути муддати ўтган аксиз маркали тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Қонун жавобгарлиги

Юқорида қайд этилган ҳолатларнинг аксарида аксиз маркасини қалбакилаштириш ҳолатлари ҳам учраганини кўриш мумкин. Бу эса ўз навбатида икки карра жавобгарликка олиб келади. Жиноят кодексининг 176-моддасига қарайдиган бўлсак, мазкур модда қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказишга қаратилган. Агар таъкидланган жиноятлар амалга оширилса, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 186-1-моддаси этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш билан тўлдирилган. Унга кўра, қонунни бузган шахсга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.