$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Рейдлар мавсуми”: Энди МИБ ҳам ҳаракатга тушди

MIB majburiy ijro byurosi МИБ мажбурий ижро бюроси

Мажбурий ижро бюросининг қидирув шўъбаси томонидан Жиззах вилоятида рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Мазкур рейдда қарздор ва уларнинг мол-мулкларини топиш юзасидан керакли чора тадбирлар кўрилмоқда. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ушланганлар борми?

Рейд орқали 340 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздор фуқаролар аниқланган. Ундан ташқари, жарималари кўпайган ёки ЙТҲ содир қилиб, воқеа жойидан қочиб кетган 729 та қидирувдаги автотранспорт воситалари топилди.

Мазкур рейд орқали алимент пулларини тўламаган 156 нафар қарздор фуқаролар Маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, 163 нафари мавжуд қарздорлигини тўлаган ҳамда 21 нафар қарздорлар ўз оилалари билан яраштирилган.

Хабарда айтилишича, иш юритувда бўлган ижро ишлари юзасидан 158 нафар қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

“Суриш керак” деганларга

Қидирувга берилган ушбу шахслардан 82 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича сўровномалар юборилган.

Бундан ташқари, 76 нафар маҳаллий қидирувга берилган қарздорларни топиш бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.