$
 12524.89
-96.4
 14456.23
-140.29
 156.54
-1.9
weather
+26
Кечаси   +14°

Республика қишки спорт мактаби келаси ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди

Фото: Газета.uz Фото: Газета.uz

“Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (3-сон, 06.01.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қарор билан қишки спорт мактабининг асосий вазифалари белгиланди. Қишки спорт турлари бўйича ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт мусобақаларини ташкил этиш, хорижий мамлакатларнинг қишки спорт турлари бўйича мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш шулар жумласидандир. Республика қишки спорт мактаби 2024/2025 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди ҳамда мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади.

Мактабни ташкил этиш ва спорт иншоотларини қуришда қишки спорт турлари (фигурали учиш, конькида учиш, шорт-трек, ҳоккей) билан ўқувчиларнинг доимий машғулот ўтказишлари учун замонавий ёпиқ муз саройи ва очиқ спорт майдони ҳамда махсус тренажёр залига эга бўлиши лозим.

Маълумот учун: Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби Президентнинг 2022 йил 1 июлдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Теги :
Jamiyat