Repost.uz сайтига бузиб кирилгани маълум қилинди
Веб-сайтга хакерлик ҳужуми натижасида 20 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақида ёлғон маълумотлар еълон қилинган.
1 daqiqa o‘qiladi

Repost.uz бош муҳаррири Тимур Абдулин хабар беришича, веб-сайтга хакерлик ҳужуми натижасида 20 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақида ёлғон маълумотлар еълон қилинган. Ушбу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди ва аллақачон сайтдан олиб ташланган. Маълум қилинишича, мавжуд техник муаммоларни ҳал қилишга уринилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 18 июл куни Муса Ерниёзовга коронавирус юқтирилганлиги маълум бўлган эди.



