$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

COVID-19: Кеча рекорд ва антирекорд янгиланди. 5 нафар бемор вафот этди

коронавирус Иллюстрация

Кеча Ўзбекистонда “COVID-19”дан соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд яна янгиланди. Бир кунда мамлакат ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 591 нафари соғайди.

Жумладан, 381 нафари Тошкент шаҳридаги 17 та шифохонада даволанаётган беморлардир, 82 нафари Тошкент вилоятида, 41 нафари Андижонда, 23 нафари Сирдарёда, 20 нафари Наманганда, 17 нафари Бухорода ва яна 17 нафари Навоийда, 10 нафари эса Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

Соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа 27 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда турли ҳудудларда жами 569 нафар бемор тузалганди.

Айнни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 12 265 нафари (56 фоиз) соғайган.

Бироқ, афсуски, антирекордлар ҳам янгиланишда давом этяпти.

Кеча, 28 июль куни мамлакатда 684 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 125 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 559 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Улардан икки нафари ҳомиладор эди.

Кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Сирдарё, Наманган, Бухоро, Навоий вилоятларида жами 591 нафар бемор соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 21 893 нафар бемордан 12 265 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 56 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 502 нафар бемордан 206 нафари оғир, 91 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat