$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан судлашаётган “Regent Corp”нинг даъвоси қаноатлантирилмади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан судлашаётган “Regent Corp”нинг даъвоси қаноатлантирилмади

Аввалроқ, Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судида йирик инвестиция лойиҳаси ҳокимлик вакиллари томонидан асоссиз тўхтатиб қўйилгани айтилаётган «Regent Corp» қўшма корхонаси даъво аризаси кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун 12 октябрь куни навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд ишини судья Анвар Ибрагимов олиб борди (биринчи суд ишини олиб борган судья ўзгарган).  

Бу галги суд эшитувида Инвестор ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакилларидан ташқари, Қурилиш бош бошқармаси ҳамда Қурилиш вазирлигидан мутахассислар ҳам иштирок этишди.

Судья Анвар Ибрагимов даъвогарнинг талаблари («битимни қисман ҳақиқий эмас деб топиш, битимни бекор қилиш ҳақидаги бир тарафлама келишувни тўлиқ ҳақиқий эмас деб топиш»)ни қаноатлантиришни рад этди. У буни инвестиция шартномаси томонларнинг ўзаро розилиги билан имзолангани билан изоҳлади. Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2019 йил 29 январдаги 26-сонли инвестиция шартномасига 2020 йил 1 июлдаги 1-қўшимча келишув ҳақиқий эмас деб топилди. Сабаби инвестор бу шартномага имзо чекмаган. Демак битим қонуний кучга эга эмас. Шунингдек, судья 2019 йил 29 январдаги 26-сонли инвестиция шартномаси ҳамон конуний кучга экани ва ўрнатилган тартибда бекор килинмаганини таъкидлади.

Шу тариқа “Regent Corp” МЧЖнинг жавобгар Тошкент шахар ҳокимлигига нисбатан даъво аризасини иқтисодий судда кўрилиши якунланди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 7 октябрь куни Чилонзор тумани маъмурий судида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакилнинг («REGENT CORP» МЧЖ КК манфаатида) жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлигига нисбатан киритилган «Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 7 июлда 628-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида”ги аризаси буйича очиқ суд мажлиси ўтказилганди. Эртага, 2020 йил 13 октябрь куни Чилонзор тумани маъмурий судида мазкур суд ишининг давоми кўрилади.

Теги :
Jamiyat