$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳокимият ва «Regent Corp» ўртасида параллел суд иши бошланди

«Regent Corp» иши судда қўриляпти. Тошкент шаҳар ҳокимлигидан эса ҳеч ким келмади Фото: Kun.uz

Аввалроқ Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судида йирик инвестиция лойиҳаси ҳокимлик вакиллари томонидан асоссиз тўхтатиб қўйилгани айтилаётган «Regent Corp» қўшма корхонаси даъво аризаси кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Кеча, 7 октябрь куни Чилонзор тумани маъмурий судида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакилнинг («REGENT CORP» МЧЖ КК манфаатида, кейиги ўрнида — Инвестор) жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлигига нисбатан киритилган «Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 07 июлда 628-сонли қарори хакикий эмас деб топиш тўғрисида”ги аризаси буйича очиқ суд мажлиси ўтказилди.

Бироқ бу галги суд ишида ҳам жавобгар тараф — Тошкент шаҳар ҳокимлигидан ҳеч ким келмади. Суд мажлисини олиб борган судя Баҳодир Қаюмов даъвогарнинг жараённи фото ва видеотасвирга олиш ҳақидаги илтимосномасини рад этди. Судя илтимосноманинг рад этилиши сабабларини очиқламади. Шунингдек, суд ишида қатнашаётган прокурор эса иш охирига етмасидан суд залидан чиқиб кетди. Камералардан фойдаланиш тақиқлангани туфайли жараённи тасвирга олишнинг имкони бўлмади.

Судя Бизнес-омбудсман ва Инвестор вакилларининг илтимосномасини тинглаб бўлгач, суд мажлисини якунлади ва навбатдаги суд мажлисини 2020 йил 13 октябрь кунига белгилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, 12 октябрь куни Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судида томонлар ўртасида параллел равишда кечаётган суд ишининг давоми бўлиб ўтади.

Теги :
Jamiyat