$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

«Regent Corp» иши судда қўриляпти. Тошкент шаҳар ҳокимлигидан эса ҳеч ким келмади (+видео)

«Regent Corp» иши судда қўриляпти. Тошкент шаҳар ҳокимлигидан эса ҳеч ким келмади Фото: Kun.uz

Сўнгги кунларда ОАВда йирик инвесторнинг лойиҳаси ҳокимлик вакиллари томонидан асоссиз тўхтатилаётгани хабарларнинг тарқалиши кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортди.


Ўзбекистон, Буюк Британия, БАА ва Қозоғистон инвесторлари томонидан ташкил этилган «Regent Corp» қўшма корхонаси Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 3 қаватли автотураргоҳ ва коворкинг-маркази қураётганди. Корхона раҳбари Илёсхон Азизовга кўра, қурилиш компанияси ҳукумат томонидан белгиланган барча талаб ва мажбуриятларни ўз вақтида бажариб келишига қарамай ўз фаолиятини давом эттиришда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов томонидан турли-хил тўсиқлар қўйилмоқда. Компания вакиллари агар масала тезроқ ҳал этилмаса, 18,1 млрд. сўмлик (90 фоизи хорижий инвестиция) лойиҳа барбод бўлиши мумкинлигини таъкидлашяпти.

<?= Ҳокимлик вакиллари суд мажлисига келмади ?>

Жорий йилнинг 22 сентябрида ҳар иккала тарафни эшитиш ва адолатли қарор чиқариш мақсадида Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судида суд мажлиси бўлиб ўтди. Бироқ унга ҳокимият вакилларидан ҳеч ким келмади. Судда фақатгина даъвогарнинг маърузаси тингланди.

Навбатдаги суд мажлиси шу йилнинг 2 октябрь санасига белгиланди.

Теги :
Jamiyat