$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

МКБАНК: мижозлар учун ҳар қачонгидан кўпроқ қулайлик

-

26 август куни пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида “Микрокредитбанк” ребрендингига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Маркетинг таҳлили ва банкнинг узоқ йиллик стратегияси асосида ишлаб чиқилган ребрендинг хизматлар сифати ва оммабоплигини ошириш, мижозларга ҳар қачонгидан кўпроқ қулайликлар яратиш, фойдалаланувчиларга янада яқинроқ бўлишни кўзда тутади.

Тадбирда сўзга чиққан “Микрокредитбанк” бошқаруви раиси Ориф Бўтаев трансформация жараёнларини янада жадаллаштириш, рақамли банк технологияларини жорий этиш орқали банк хизматларининг сифати ва оммабоплигини оширишга қаратилган режалар ҳақида йиғилганларга ахборот берди.

Маросимда Микрокредитбанкнинг шу кунга қадар босиб ўтган йўли, амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга, келгусида банк фаолиятида кутилаётган ўзгаришлар, аҳолига тақдим этилаётган янги турдаги хизматлар, уни Ўзбекистондаги энг илғор банклардан бирига айлантириш йўлидаги стратегик ғоя ҳамда режалар билан бўлишилди.

Шунингдек, BRANDBOOK ва Манифест промо-роликлари намойиш этилди. Шу куни банк сайти ҳам янгилаган кўринишда ишга туширилди.

Таъкидланишича, янги логотипдаги “М” ҳарфи бу “Микрокредитбанк”ни; яшил рангдаги белги тўғри танлов, барқарорлик, бирлик, муваффақиятни; иккита кўк устун пойдевор, мустаҳкам ишончни билдиради. Яшил ранг ўсиш ва ривожланишни англатса, кўк ранг профессионаллик ва тараққиётни ифодалайди. МКБАНК – янги бренд номи сифатида “Микрокредитбанк”нинг қисқа номланиши ҳисобланади. “МКБАНК - ФАРОВОН ҲАЁТ ПОЙДЕВОРИ!” – бу “Микрокредитбанк”нинг янги шиори.

Ребрендинг тадбирида бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Акмал Ҳамидов банкнинг янги ривожланиш стратегияси, трансформация жараёнларининг бориши ҳамда 2022–2025-йилларда амалга оширилиши кутилаётган лойиҳаларга тўхталиб ўтди.

Маълумот учун:

“Микрокредитбанк” республикамизнинг йирик тижорат банкларидан бири бўлиб, республика бўйича 71та филиал, 91та банк хизматлари маркази, 150та 24/7 кўринишидаги махсус касса, 143та халқаро пул ўтказмалари шохобчаси, 155та валюта айрибошлаш шохобчаси тармоғига эга. Ўрнатилган банкоматлар сони 2020 йилда 102 донани ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 529тага етказилган.

Ҳозирда асосий кўрсаткичлар бўйича “Микрокредитбанк” республика банклари орасида 2020 йилдаги 12-ўриндан 8-ўринга кўтарилган.

Реклама ҳуқуқи асосида